Бош саҳифа / Янгиликлар / Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Алиевичнинг тадбиркорлик ва кичик бизнесни туманда янада ривожлантириш юзасидан ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Алиевичнинг тадбиркорлик ва кичик бизнесни туманда янада ривожлантириш юзасидан ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Муҳтарам юртбошимиз таъбири билан айтганда, тимсолида Ватан келажаги, истиқболи ва тараққиёти намоён бўладиган мард ва олижаноб тадбиркорлар, иннавацион ғоялар машинасини  яратаётган бунёдкор ишбилармонлар!

Вилоятимиз раҳбари бошчилигида Андижонда  тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда  энг устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Бугун биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.

Туманимизда   ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш, тадбиркорлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилган. Сиз тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг хилма-хил ғоя ва лойиҳаларингиз орқали туманимиз, жамиятимиз кундан-кун   ривожланиб,  халқимиз баҳраманд бўлмоқда. Бугунги кун тадбиркорининг эзгу мақсади  юртбошимиз айтганидай, халқни рози қилиш, одамлар учун фаровон ва бахт-саодатли турмуш тарзини қарор топтиришга айланиши керак. Шу ўринда  туманимиздаги фаолият олиб бораётган Контекс-Ташкент масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси, Бахт имкон ривож чорваси фермер хўжалиги, Кезар масъулияти чекланган жамияти, Кезар текс масъулияти чекланган жамияти, Мубина гранд текстил масъулияти чекланган жамияти, Сора сифат текстил масъулияти чекланган жамияти, Арғумон Олтинкўл фермер хўжалиги ҳамда Кўмакай орзуси масъулияти чекланган жамиятларини  фахр билан тилга оламан.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида, Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш – 2020” ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди. Янги корхона очиш қулайлиги бўйича юртимиз илк бор дунёда саккизинчи ўринга кўтарилди.

Бундай имкониятлар натижасида жорий йилнинг ўтган 10 ойида 234 та  ёки 2018 йилгига нисбатан 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Шунингдек 2019-2020 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларидан ўтган давр мобайнида 33 та йирик лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 67 млрд. 826 млн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 608 та янги ишчи ўринлари яратилишига эришилди.

Азиз Олтинкўллик тадбиркорлар ва ишбилармонлар. Мен туман ҳокими сифатида Сизларга мурожаат қилиб, шуни айтаманки, ҳамиша ва ҳар доим сизлар билан биргаман. Юртбошимиз таъкидлаганларидек  Сизларни қўллаб-қувватлашга, фаолиятингизни  қонунлар билан кафолатлашга 4 та сектор раҳбарлари билан  биргаликда  ҳамиша тайёрмиз. 

          Мақсадимиз ҳам битта, тадбиркорлик ва кичик бизнесни туманда янада ривожлантириш, янада юксалтириш, дунё бозорига чиқиш ва Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини намоён этишдан иборат. Яна бир бор такрорлайман, туман ҳокими сифатида тадбиркорларга  ҳам молиявий, ҳам ҳуқуқий, ҳам маънавий кўмак беришга ваъда бераман.

Керак бўлса  ҳар кунги иш вақтимни сизлар билан бирга янги кичик бизнес субъектлари ташкил этишга,  тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишга сарфлайман.   Тадбиркор бой бўлса, юрт гуллаб-яшнайди, халқимизнинг эртанги кунга ишончи ортади.

 Ҳурматли тадбиркорлар, Сизларни туманимиз, вилоятимиз, Ватанимиз истиқболи учун барчангизни ҳамжиҳатликда ишлашга ҳамкорликка чақираман.

Олтинкўл тумани ҳокими

2019 йил 9 ноябрь.


Киритилган вақти: 22/11/2019 16:07 Кўрилганлиги: 430
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 106
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг