Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Чехия элчиси - Ярослав Сиро Анижонда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Чехия элчиси - Ярослав Сиро Анижонда

Бугун Андижон вилояти ҳокими - Шухратбек Абдураҳмонов Чехия элчиси - Ярослав Сиро ҳамда бир қатор компаниялар вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилган самимий учрашувда икки мамлакат учун манфаатдор лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан бир қатор масалалар муҳока этилди. Жумладан Чехия элчиси Ярослав Сиро инвестициялар учун Ўзбекистонда яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталар экан, бирга ташриф буюрган тадбиркорларнинг мамлакатимизда амалга оширмоқчи бўлган режалари вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожи йўлида айни муддао эканлигини таъкидлади.

Учрашувда иштирок этган Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси – Юрай Мелиаросса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўсимлик чиқиндилари ҳамда биомассаларни қайта ишловчи технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Про Пелети» компанияси, чиқиндилар орқали қишлоқ хўжалиги ва аҳоли учун иситиш тизимлари технологияларини ишлаб чиқарувчи «Смарт Хитинг» компанияси, Биогаз қурилмалар орқали электроэнергия ва иссиқлик тизимлар ишлаб чиқарувчи «Тедом» компанияси, мини ГEСлар ишлаб чиқарувчи «Ҳидроҳром» компанияси ва оқава сувларни тозалаш мосламаларини ишлаб чиқарувчи «Топо Вотер» компаниялари вакиллари Андижонга инвистиция киритиш, ушбу соҳаларни ривожлантириш учун маҳаллий аҳолидан мутаҳассислар тайёрлаш, янги ишчи ўринлар яратишга тайёрлигини билдирдилар.

Айтиш жоизки, янги йил бошидан вилоятимизга кўплаб соҳада инвестиция киритиш истаги билан хорижий инвесторлар ташриф буюрмоқдалар. Аммо чиқиндиларни қайта ишлаш, иситиш тизимлари технологияларини яратиш таклифи янгилик бўлиб, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга кўп томонлама хизмат қилади.


Охирги ўзгариш: 03/02/2018 11:45 Кўрилганлиги: 185
 
Жами мурожаатлар: 1246 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 233 (19%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг